Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 5 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

Шахсий бизнесингизга эга бўлсангиз, бугун янги ҳамкорлар билан танишишингиз кутилади. Уларга ҳақиқий профессионал эканингизни албатта намойиш этинг. Агар режа асосида иш тутсангиз, харидлардан кўнглингиз тоғдек кўтарилади. Туйғуларингизни ҳам бугун назоратда ушлашингиз талаб этилади. Оила қурмаганлар кечқурун романтик учрашувга отланишади. Фақат бўлғуси жуфтингиз қаршисида ўзингизни росмана шинавандалардек тутинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

5 декабр куни асосий вақтингизни дам олиш учун ажратишингиз керак. Дам олишнинг турлари кўп. Улар орасидан ўзингизга энг маъқулини танланг. Молиявий муаммоларни ўз фойдангизга ижобий ҳал этиш учун сизга оптимизм жуда зарур бўлади. Пулларингиз сочилишига, ёки кўкка совурилишига йўл қўйманг. Саломатликни асранг. Тўғри овқатланинг. Айримлар ҳавонинг ўзгарувчанлиги сабаб бўлиб кун давомида ўзини лоҳас ҳис эта бошлаши мумкин.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

Ишхона бўладими, кўчадами, барибир, ишда жамоавийликни биринчи ўринга қўйинг. Майли, қайсидир ҳамкасбингиз сизга ёқмаслиги мумкин. Чиданг. Ишингиз битгунча албатта бардош қилинг. Бу қўлингиздан келади. Ёлғизлардан кимдир бошқа шаҳарга бориши ва у ерда романтик танишувни бошдан кечириши эҳтимолга яқин. Хизмат сафаридан асло бош тортманг. Сафар давомида бир олам ёрқин таассуротларга эга бўласиз. Меҳнат таътилига чиқишни режа қилганлар шошилганлари маъқул.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

5 декабрда кун бўйи моддий манфаат келтирмайдиган ишлар билан банд бўлишингиз мумкин. Алам қилади албатта. Аммо вазиятни ўзгартириб бўлмайди. Қолаверса, бу раҳбарингизнинг буйруғи. Буйруқни муҳокама қилиш ҳам маън этилган. Оиласизлар муҳаббатда омадли лаҳзаларга эга чиқишади. Бўлғуси жуфтингиз билан биргаликда қайсидир азалий орзуингизни ҳақиқатга айлантирасиз. Бу саёҳатга чиқиш орзуси бўлса керак.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

Эрталаб иш жойингизда мартабангизни ошириш ҳақида яна қайта ўйлаб кўринг. Чигалликлардан қочинг. Масалага реал кўз билан боқинг. Оптимистга айланинг. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда мушкулотлар юзага келса, олий ўқув юртида ўрганганларингизни яна бир карра ёдга олинг. Ёки бировни ёрдамга чақиринг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар бугун муолажаларнинг халқона усулларидан фойдаланиб кўришса, мақсадга мувофиқ бўларди.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

5 декабр куни ортиқча вазндан безовта бўлаётганлар парҳез бошлашлари тавсия қилинади. Тадбиркорларга йирик бир компаниядан фойдали таклиф келиб тушади. Бироқ шартнома имзолашга шошилманг. Олдин масаланинг асл моҳиятини яхшилаб ўрганиб олинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, қишнинг ўзгарувчан ҳавосидан нафас олишда эҳтиётингизни қилинг. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши кутилмоқда.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

Жанговар кайфиятда бўласиз. Лекин бу кайфият ҳар жабҳада ҳам фойда бера олмайди. Масалан, дўстлар ва янги танишлар билан мулоқотда жуда босиқлик билан иш тутишингиз керак. Ишда эса аксинча, ташаббускорликни ўз қўлингизга олинг-у, олға босинг. Шунда обрў ҳам, мартаба ҳам, лавозим ҳам, пул ҳам бўлади. Имкон топсангиз, янги ғоялар ўйлаб топиб ўртага ташланг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

5 декабрда кўпроқ пул топаман деб ўзингизни ўтдан чўғга уришдан сақланинг. Бир ишни охиригача тугатгачгина бошқасига ўтинг. Худо беради. Бераридан қисмайди иншооллоҳ. Олис сафарга отланишни режа қилганлар биринчи ўринда ҳужжатларини кўздан ўтказиб олишлари талаб этилади. Қон босимингиз сакраш палласида бўлса, ҳамма ишни ташланг-у, даволаниш пайида бўлинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Эзгу мақсадларга эришиш учун ўзингизга ҳаддан ташқари ишонишингиз лозим. Оиласизлар ҳам яқиндагина биров билан танишган бўлса, сира ўйланмай, ташаббусни ўз қўлларига олишлари керак. Шунда ҳар бир сония сизнинг фойдангизга ишлай бошлайди. Қариндошларингиздан кимгадир фавқулодда ёрдам керак бўлади. Агар саломатлиги ёмонлашган бўлса, ҳамма ишингизни ташлаб бўлса-да, ёрдамга шошилинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

5 декабр куни эътиборсизликка зинҳор йўл қўя кўрманг. Бу жиддий хатоликларга сабаб бўлади. Орзулар, фантазияни ижод кишилари қурол қилиб олишса ярашади. Дўстларингиздан бири сизга жаҳдини намойиш эта бошлаши мумкин. Сабабини аниқлашга ҳам уринманг. Куннинг иккинчи ярмида айримлар яқин манзилга шахсий иш билан жўнаб кетиши мумкин. Саломатлигингиз ёмонлаша бошлаганини сезишингиз билан врач кўмагига чопинг.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

Иш жойингиздами, кўчадами, шахсий масалани асосий масала ўрнига қўйманг. Ёнингизда турганлар ҳам ўз манфаатини ўйлаб яшаётганлар эканини унутманг. Куннинг иккинчи ярмида қайсидир сирдан воқиф бўлишингиз мумкин. Буни эшитгач, этингиз жимирлаб кетиши тайин. Кечқурун бор вақтингизни дам олиш учун бағишланг. Яхшиси, телефонларингизни ўчиринг-да, эрта кунда ухлашга ётинг. Саломатликни, асабларни асранг.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

5 декабрда атрофингиздагилар ўз муаммолари билан сизга тинчлик бермаслиги мумкин. Аммо сизнинг қалбингизда қандай бўронлар қутураётгани уларни қизиқтирмайди. Шундай экан, барчаларини нари суринг. Оилавий ҳаётингизда ҳам майда кўнгилсизликлар бўлиб ўтиши кутилмоқда. Қариндошлардан бири сиз жондан севган бир нарсани ўзиники қилиб олганига гувоҳ бўласиз. Муаммони тинчлик йўли билан ҳал этишга ҳаракат қилинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...