Ўзбекистон миллий жамоасининг собиқ бош мураббийи вафот этди

0

3 декабрь куни Ўзбекистон миллий жамоасининг собиқ бош мураббийи Леонид Остроушко 83 ёшида вафот этди, деб хабар беради Қозоғистон матбуоти.

Асли украиналик бўлган қозоғистонлик мутахассис 2000 йилда Тошкент вилоятининг «Дўстлик» клуби билан Ўзбекистон чемпиони ва Кубогини қўлга киритган, шунингдек, Ўзбекистон миллий жамоасини вақтинчалик бош мураббий сифатида 1та ўйинда бошқариб, Хитой миллий жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Леонид Остроушко футболчилик ва мураббийлик фаолиятининг асосий қисмини Қозоғистоннинг «Қайрат» клубида ўтказди. Шунингдек, 1998 йилда Наманганнинг «Навбаҳор» клубида ҳам ишлаган эди.

 

kun.uz

loading...