Хитойдаги автомобил йўлида фавқулодда ўра пайдо бўлиб, уч кишини ютиб юборди…

0

 

Бу ёқимсиз манзара Хитойнинг Гуандун вилоятига қарашли Гуанчжоу шаҳрида кузатилди. Серқатнов йўл ўртаси кутилмаганда ўпирилиб тушди. Ўра йўл хизматига тегишли машина ва икки нафар ишчи, яна бир велосипедчини ютиб кетди. Мутахассисларнинг гапига кўра, ҳозирда ўранинг чуқурлиги 38 метрга етган. Лекин у ўпирилишдан, чуқурлашишдан тўхтагани йўқ. Машинадаги ишчилар ота-бола экани аниқланган.

Суриштирувлар натижасида ўра қаердан пайдо бўлгани аниқланди. Бунга яқин атрофда метро қураётган қурилиш ташкилоти мутасаддилари айбдор экан. Айнан уларнинг лоқайдлиги туфайли ер ўпирилиб улкан ўра ҳосил бўлган. Метро қурилиши раҳбарлари барчадан расман узр сўради. Жабрланувчилар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Уларни қутқариб олиш учун мингдан зиёд қутқарув хизмати вакиллари жалб этилган.

 

loading...