6-синф ўқувчиси машина олиб қочди

0

Наманган шаҳрида яшовчи Р.Ҳ. бошқарувидаги «ВАЗ-2106» русумли автомобиль «Баркамол авлод» спорт мажмуаси биноси олдида қаровсиз қолдирилган ва кўп ўтмай номаълум шахс томонидан олиб қочилган.

Олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина шаҳардаги Уйчи кўчасидан техник соз ҳолда топилди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳуқуқбузарни топиш чоралари кўрилди. Натижада ушбу жиноятни Наманган шаҳридаги 14-мактабнинг 6-синф ўқувчиси Я.А. содир этгани аниқланди.

Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.

loading...