Америкалик эр-хотин 68 йил бирга яшашганди. Биргаликда ёруғ дунёни тарк этишди…

0

 

Робин ва Корин Жонсонлар қачонлардир тўйдан сўнг Миннесота штатидаги Норсленд округида жойлашган фермада яшай бошлашган. Улар биргаликда 68 йил умр кечиришди. Биргаликда маккажўхори, буғдой етиштиришди, фарзандларни тарбиялашди. Улар деярли ҳар куни биргаликда черковга қатнашди. Худодан икковларини ҳам биргаликда боқий дунёга чорлашини сўрашди. Қарангки, дуолари ниҳоят ижобат бўлибди.

Олти ой олдин бири саратон, иккинчиси инфарктга учради. 24 ноябр куни Корин Жонсон момо 87 ёшида оламдан ўтди. Робин бобо эса эртаси куни 88 ёшида ёруғ дунёни тарк этди. Хуллас, худодан сўраганларидек, бирга яшашди ва Яратганнинг ҳузурига ҳам деярли биргаликда йўл олишди. Чол-кампирдан кейин етти фарзанд, 14 нафар невара ва 15 нафар чевара қолди.

 

loading...