Динда саволим бор: Каъбанинг сурати туширилган жойнамозда намоз ўқиш мумкинми?

0

Савол

– Ассалому алайкум. Ҳазрат Каъба ёки масжиднинг сурати туширилган жойнамозда намоз ўқиса бўладими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
– Мазкур жойнамозларда намоз ўқиш мумкин. Аммо суратсиз бўлса, яхши бўлади. Каъбанинг сурати оёқ-ости бўлиши бор. Бунинг устига намозда хаёлни тортадиган нарсалардан иложи борича четланган яхши.

loading...