Энг қиммати 2460 доллар. Hilton Tashkent Cityʼдаги хоналар нархлари эълон қилинди

0

Hilton Tashkent City меҳмонхонаси нархлари эълон қилинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича меҳмонхонада меҳмонлар қабул қилиш 2020 йилнинг феврал ойидан бошланади. Лекин ҳозирданоқ Booking.com орқали хоналарга буюртма бериш мумкин. У ердаги стандарт хоналар 194 доллардан бошланиб 258 долларгача. Манзарали хоналар эса 236 доллардан 310 долларгача, бурчак хоналар 353 доллардан 457 долларгача, президент люкси 1956 доллардан 2460 долларгача белгиланган.

Шунингдек, меҳмонхонада учта ресторан мавжуд.

Tashkent city’да қурилган Hilton брендидаги меҳмонхона Ўзбекистонда дастлабгиси, Марказий Осиёда эса Душанбедан сўнг иккинчиси бўлди.

loading...