Газдан ноқонуний фойдаланиш 42 миллион сўмга тушди

0

Мажбурий ижро бюроси Ўртачирчиқ туман бўлими ходимлари томонидан электр тармоғига уланишнинг қонунийлиги юзасидан 16.08.2019 йилда ўтказилган мониторинг текширув жараёнида Ўртачирчиқ тумани, Ўртабоз, Ўртаовул МФЙ ҳудудида жойлашган хусусий корхона табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан ноқонуний уланганлиги аниқланди.

Шундан сўнг бу ҳақда маъмурий баённома, шунингдек, бошқа тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув жараёнида тайинланган бўлиб, “Тошкентгаз” ҳудудий филиалининг хулосасига кўра, жамият томонидан газ тармоғига ноқонуний уланиши оқибатида тумангаз манфаатларига 41 646 000 сўм миқдорда зарар етказганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолатда жамият раҳбари П.Мардонбаевнинг умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, “Тошкентгаз” ҳудудий филиали манфаатларига катта миқдорда зарар етказишда ифодаланган ҳаракатларида жиноят аломатлари мавжуд бўлиб, қонунда белгиланган муддатда жиноят оқибатида етказилган моддий зарарни қопламаган.

Шу сабаб, ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 185-2-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...