«Клон» сериали актёрлари бугун қандай кўринишда? (фото)

0

Ўз вақтида ”Клон” сериали кўплаб мамлакатлардаги кино шайдоларини экранлар қаршисига михлаб қўйганди. Сериал ижодкорлари бизнинг тасаввуримизда ҳам ўша даврлардаги каби ёш ва навқирон кўринишда қолганлар. Аммо вақт ўтган сайин улар ҳам ўзгариб бордилар. Сериал ижодкорлари бугун қандай кўринишда ва нималар билан машғул?

Жованна Антонелли

Айни пайтда актриса 43 ёшга кирган, шахсий ҳаёти ҳам рисоладагидек. У сериалдан кейин ҳақиқатан халқаро юлдуз даражасига қадар кўтарилди. Айни пайтда Жованна ҳамон турли телесериаллар ва фильмларда суратга тушиб келади.

Мурилу Бенисиу

Айни пайтда 47 ёшда бўлган актёр ҳам ҳалқаро даражадаги машҳурликка шу сериал орқали эришган эди. Ҳозирда у ҳамон ижод билан банд, танқидчилар эса Мурилуни энг иқтидорли актёрлардан бири дея ҳисоблашди. Айтгандай, Мурилу сериалда Мел ролини ижро қилган Дебора Фалабела билан оила қурган.

Карла Диас

Митти ва тиниб-тинчимайдиган Ҳадичанинг қанчалар улғайганига қаранг. Айни пайтда Карла 28 ёшда, у ҳам фильмларда рол ижро қилиш банд.

Летисия Сабателла

Айни пайтда 47 ёшда бўлган актриса ҳамон ижод билан машғул бўлиб келади. У ижодий фаолияти давомида хонандаликка ҳам қўл уриб кўрган.

Даниела Эскобар

Актриса 2005 йилга қадар кўплаб фильмларда суратга тушди, аммо шундан кейин барча таклифларга рад жавобини бера бошлади. У эндиликда шахсий ҳаёти ҳақида қайғуриши кераклиги ва ўғлининг тарбияси билан машғул бўлмоқчи эканлигини айтган. Кейинчалик яна бир неча сериалда рол ижро қилди.

Дебора Фалабелла

Актриса айни пайтда нафақат телевидение, балки сериалларда ҳам суратга тушиб келади. Тақдир ҳазилини қарангки, «Клон» сериалида ота ва қиз ролини ижро қилган актёрлар кейинчалик оила қуришди. Айни пайтда бахтли ҳаёт кечириб келмоқдалар.

Стефани Бриту

Бебош Самира роли ижрочиси Стефани Бриту айни пайтда 31 ёшда. Актриса бразилиялик футболчи билан оила қурган.

Далтон Виг

Ўз рафиқасига телбаларча ошиқ бўлган Саид роли ижрочиси Далтон Виг айни пайтда  вақтининг аксарият қисмини оиласи учун сарфлаш билан банд. Унинг икки нафар эгизак ўғиллари бор.

Нивея Стелманн

Саиднинг иккинчи рафиқаси Рания ролини ижро қилган Нивея Стелманн ижод билан шуғулланиш баробарида икки фарзандининг тарбияси учун ҳам вақт топа олади. Актриса тадбиркор Маркус Роша билан оила қурган.

loading...