Метронинг “Юнусобод” йўналишида қурилаётган янги бекатлар қачон ишга туширилиши бўйича янги маълумот берилди

0

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Тошкент метрополитени” унитар корхонасининг Юнусобод йўналишида олиб борилаётган янги ер ости қурилиш линияларининг иккинчи туннелида бурғилаш ишлари якунига етказилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Манбада қайд қилинишича, ҳозирги кунда Юнусобод линиясининг ўнг туннелида бурғилаш ишлари тугатилиб, мавжуд бўлган “Шаҳристон” бекати билан улаш ишлари бошлаб юборилди.

Муҳандислик-коммуникация тизимларини созлаш, мавжуд бўлган “Шаҳристон” ҳамда қурилаётган “Туркистон” ва “Юнусобод” бекатларини бирлаштириш, шунингдек, темир изларини ётқизиш ишлари қизғин давом эттирилмоқда. Умуман олганда, бугунги кунга келиб, ушбу қурилиш лойиҳаси доирасида амалга оширилган умумий иш ҳажмининг 90 фоиздан ортиғи бажарилди.

Қурилиш белгиланган жадвалга мувофиқ амалга ошириб келинмоқда ва жорий йил охирига қадар “Туркистон” бекатига синов тариқасида поездлар қатнови йўлга қўйилиши режалаштирилган. 2020 йилда эса йўловчилар учун поездлар ҳаракатини йўлга қўйилиши кутилмоқда.

loading...