Тошкентда ер усти метро қурилиши вақтинча газ тақчиллигига олиб келди

0

Роҳат мавзеси томондан Қўйлиқ бозоригача бўлган Тошкент ҳалқа йўли бўйлаб ер усти метро қурилиши вақтида, зарурат туфайли, 1,5 км узунликдаги газ қувури демонтаж қилинди. Шу сабабли совуқ кунларда шаҳарнинг айрим ҳудудларида табиий газ тақчиллиги кузатилди. Бу ҳақда “Ўзтрансгаз” AЖ матбуот хизмати хабар берди.

Бугунги кунда, газ қувурини тиклаш бўйича қурилиш ишлари олиб борилмоқда, Қўйлик деҳқон бозори яқинидаги ҳалқа йўли ёқалаб 800 метр газ қувурлари ётқизилди. Қайта тикланадиган газ қувурининг узунлиги 1,5 км.дан ортиқ, диаметри 700 мм. Қурилишга 35 дан ортиқ мутахассислар ва 14 та махсус техника жалб этилган. Қурилиш ишлари туну кун ташкил этилган.

“Ўзтрансгаз” AЖ вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраган.

loading...