Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 6 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

6 декабр куни яхши натижа ва даромад берадиган ишларни ортга суриб қўйишингиз тавсия этилмайди. Ишхонангиздаги вазифаларни бажаришда бор куч ва имкониятларни ишга солингки, жамоада ҳурмат-эътиборингизга путур етмасин. Кун давомида олисда яшайдиган дўстлардан бирининг ташрифи режаларингизни буткул ўзгартириб юбориши ҳам мумкин. На илож? Уни шаҳар айлантиришга мажбурсиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

Бугун яқинларингиздан қимматли маслаҳатлар оладиган кунингиз. Фақат уларнинг айрим гап-сўзларидан жаҳлингиз чиқмасин ва биронтасини ранжитиб қўйишдан сақланинг. Қариндошлар юрагингиздаги шубҳа-гумонлар тарқалиши, ўзингизга бўлган ишонч ортиши учун ҳаракат қилишади холос. Дўстлардан бири билан ҳам арзимас баҳона билан айтишиб қолишингиз кутилмоқда. Умуман айтганда, бугун асаб тизимингизни тартибга солишингиз керак бўлади шекилли. Сафарга чиқишдан бугунча воз кеча туринг.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

6 декабрда ўтмишни ковлаштиришдан тийилишингиз талаб этилади. Бунинг ўрнига ҳаётга оптимист кўзи билан қарасангиз яхши бўларди. Пул масаласида бугун сезиларли мушкулотларни бошдан кечирасиз. Аммо бу ҳам сизнинг фойдангизга ишлайди. Пулни янада яхшироқ қадрлашга ўрганасиз. Бугун бировларга, ҳатто энг яқин инсонларга ҳам пул қарз бера кўрманг. Акс ҳолда инқирозга юз тутасиз. Кечқурун жуфтингиз билан орангиз бузилиши эҳтимолга яқин.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

Ишхонангизда куннинг биринчи ярмиданоқ жиддий муаммо туғилиши кутилмоқда. Муаммони дўстлардан бири ёрдамида бартараф этиш имкони бор. Бу имкониятдан тўғри фойдалана олсангиз бас. У вазиятни яхшилашда албатта ёрдам беради. Мартабангиз ортиши учун ишда бор профессионализмдан унумли фойдаланинг. Овқатланиш режимига қатъий амал қилинг. Агар ортиқча вазндан халос бўла олмаётган бўлсангиз, албатта диетологга мурожаат этинг. Омад сизга ёр бўлсин!

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

6 декабр куни оилалилардан кимдир жуфти билан орадаги муносабатлар совуқлаша боришини қалбан ҳис этади. Бундай вазиятларда ниҳоятда эҳтиёткорлик билан ҳаракатлар содир этишингиз талаб этилади. Муносабатларни асл ҳолига қайтариш йўлларини излашдан эринмаслигингиз керак. Ишда унум бўлиши учун ҳамкасблар билан гап сотишингиз тавсия этилмайди. Кечқурун маданий дам олишга эътибор қаратинг. Жисмоний зўриқишларга эрк берманг. Эмоцияни жиловда ушланг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

Паризод буржи остида таваллуд топганлар ҳар қандай йўл билан бўлмасин, моддий манфаат келтирмайдиган ишлардан нари бўлишга ҳаракат қилишади. Тўғри қиласиз. Лекин даромад келтиришига ишонсангиз, майда-чуйда ишларни ҳам алоҳида ҳурмат ва иштиёқ билан бажараверинг. Ширинликни камроқ истеъмол қилишингиз тавсия этилади. Ширинликлар ортиқча вазнга эга бўлишингизда асосий ролни ўйнайди. Муҳаббатда сизни жиддий синовлар кутади. Улардан мардона ўтишга ҳаракат қилинг.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

6 декабрда кунингиз совуққонликда ўтиши мумкин. Бу асосан оилалиларга тегишли бўлиб, жуфтингиз билан ўзаро муносабатларда тушунмовчиликлар юзага келади. Аксига олгандек, дўстлардан бири ҳам асабингизга тегадиган ҳаракатлар содир этиши ортиқча. Яхшиси, ёлғиз қолинг. Маълум муддат ёлғиз қолсангиз, кўнгилсиз вазиятлар ўз-ўзидан нари кетади. Тадбиркорлардан кимдир бировга берган қарзини ундира олмай ҳалак бўлиши мумкин. Кечқурун сизни энг ёқимли лаҳзалар кутиб қолади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Иш жойингизда ниҳоятда сергаклик билан йўл тутишингиз лозим. Агар арзимас хатога йўл қўйсангиз ҳам раҳбарлардан танбеҳ эшитиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Ўзгаларнинг жанжалларига аралашишдан тийилинг. Ўз ҳаётингиз ҳақида қайғуринг. Рўзғорингизда ҳам жиддий муаммолар кўндаланг туради. Уларни пул эмас, қариндошлар билан биргаликда бартараф этишингиз талаб этилади. Саломатлигингиз бугун панд бермайди. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

6 декабр куни ўта жиддий, йирик режалар тузишингиз шарт эмас. Барибир уларни ҳақиқатга айлантира олмайсиз. Ким бўлишидан қатъи назар ўзингизни бировларга хафа қилдириб қўйишдан сақланинг. Молиявий масалада хавотирга ўрин йўқ. Янгичасига иш тутсангиз, фақат олға бора билсангиз, муаммонинг адабини берасиз ва мўлжалдаги даромад киссангизга ўзи келиб тушади. Кечқурун айрим дўстларимизнинг хонадонига анчадан бери кутилган меҳмонлар ташриф буюриши кутилади.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Неки иш бошлашингиздан қатъи назар танлаш имкониятларингиз албатта бўлади. Ишга чақирувчилар, ҳамкорликда ишлашни хоҳловчиларнинг кети узилмаслиги тайин. Шахсий ҳаётингизда жуда ноқулай бир вазият юзага келиши мумкин. Аммо муаммони доно ва оқил инсонлар ўз вақтида бартараф этишади. Улар ҳам сизнинг яқинларингиз бўлиб чиқади. Башарти бировлардан қарзингиз бўлса, бугундан қолдирмай қайтаришингиз сўралади. Ўзингиз тинч бўласиз. Кечқурун баъзилар хизмат сафарига жўнаб кетиши мумкин.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

6 декабрда сизга сокинлик, гармония ва яқинларингиз билангина суҳбатлашиш керак бўлади. Ўзингизга ёқадиган, лаззат бағишлайдиган масканларга бориб вақт ўтказсангиз ҳам етарлича гармонияга эга бўла оласиз. Кун давомида кўпроқ тоза ҳавода пиёда сайр қилинг. Моддий аҳволингиз куннинг иккинчи ярмида яхшиланади. Аммо пулларнинг тенг ярмиси фавқулодда харидларга сарфланиши мумкин. Баъзи дўстларимиз кутилмаганда шамоллаш орттириб олишлари мумкин.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

Куннинг биринчи ярмида кимнидир беҳуда ранжитиб қўйишингиз оқибатида виждон азобида қолиб кетишингиз эҳтимоли бор. Дарров узр сўрашингиз тавсия этилади. Шунда вазият яна илгариги жойига тушади. Молиявий муаммолар сокинликда ижобий ҳал бўлади. Шунинг баҳонасида рўзғор ташвишларидан ҳам халос бўласиз. Кечқурун кутилмаган совғалар ва қўшимча даромадли иш юзасидан таклифлар кутиб қолади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...