13 яшар қизалоқ дугоналарига мақтанмоқчи бўлди-ю, ўғрига айланди…

0

 

Наманганда ВАЗ-2106 русумли автомобилни ўғирлаб кетишганди. Машинани «Баркамол авлод» биноси ёнида қаровсиз қолдиришган. Автомобил эгаси ташқарига чиққан-у, машинаси ғойиб бўлганини кўрган ва дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимларига шу ҳақда хабар берган. Ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар натижасида машина Уйчи кўчасидан топилди.

Ажабланарлиси, машинани №14 мактабда ўқувчи 13 яшар қиз ўғирлаб қочибди. Ўзининг тан олиб айтишича, дугоналарига у ҳам автомобил ҳайдашни билишини кўрсатиб мақтанмоқчи бўлган экан. Ҳозирги вақтда ушбу факт юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. upl. uz

loading...