Электр токидан ноқонуний фойдаланган сувчи-мансабдор жаримага тортилди

0

Мажбурий ижро бюроси Учкўприк тумани бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг ноябрь ойида Эркин иқтисодий зонаси ҳудудида жойлашган вилоят “Сувоқава” ДУК сув иншоотида тадбир ўтказилганида 4-даражали бўлими бошлиғи Ё.Рахимов электрдан ноқонуний фойдаланишни ўзига касб қилиб олганлиги ҳолати фош қилинган.

Хусусан, Ё.Рахимов сув насосини ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри электр тармоғига улаб олиб, электр таъминоти корхонаси билан ҳеч қандай шартномаси расмийлаштирмасдан ноқонуний равишда фойдаланиб келган.

Унинг қонунга зид ҳаракатлари давлатга оз эмас, кўп эмас нақд 35 млн 964 минг сўмга тушди.

Терговга қадар текширишда қонунбузар Ё.Рахимовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 185-2-моддасида белгиланган жиноят аниқланган кундан бошлаб етказилган моддий зарар ўрни тўлиқ қопланган тақдирда жиноий жавобгарликка тортилмаслиги тушунтирилганида 35 млн 964 минг сўм етказилган зарарни тўлиқ тўлаб берди.

loading...