“Ғаройиб ҳодисалар изидан”” “ЎЛИМДАН КЕЙИНГИ ҲАЁТ…”

0

 

Олимлар анча вақтлардан бери инсонларни бир қизиқтирувчи, бир қўрқитувчи ҳодиса бўлмиш ўлимдан кейинги ҳаёт масаласида изланишлар олиб боришмоқда. Шубҳасиз, изланишларда кома ҳолатидаги беморларнинг ҳикоялари муҳим ўрин тутади. Қуйида айрим одамларнинг ўлим ёқасидаги ҳолати, бошидан кечирган воқеаларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

* * *

 

Америкалик нейрожарроҳ Эбен ҳеч қачон ўлимдан кейинги ҳаётга ишонмасди. Аммо кунларнинг бирида комага тушиб қолди. Ўзига келгандан кейин Эбен комадалик пайтида нималарни кўрганини айтиб берди. Унинг айтишича, нотаниш бир қиз билан суҳбатлашибди. Қиз доимо уни қўрқмасликка, ёруғлик сари талпинтириб турган. Эбен яна ўзидан ёрқин нур таратувчи жонзотларни кўрибди. Улар билан мулоқот ҳам қилибди. Кома ҳолатидан чиқиб ўзини яхши ҳис эта бошлагандан кейин аслида ҳақиқатан ўлимдан кейинги ҳаёт борлигига қаттиқ ишонганини гапириб берибди.

 

* * *

 

Воронежда яшовчи эркак 2018 йили қўлини пичоқ билан кесиб олганди. Шу қадар қаттиқ кесибдики, кўп қон йўқотиш оқибатида ҳушини йўқотган. Шунда у ўз танасини ҳов наридан кўрибди. Врачлар танаси устида нималардир қилаётганига гувоҳ бўлибди. Орадан ҳеч қанча ўтмай, эркакни номаълум куч зулмат ҳукм сураётган кенг бир труба ичкарисига тортиб кетибди. Труба охирида ёруғлик милтиллаб турган экан. Ёруғликка чиққач, оламдан ўтиб кетган яқинлари билан учрашибди. Аммо яқинлари унинг ташрифидан сира мамнун тортишмабди. Ҳали у ерларга келишига вақт эрталигини, тез ортга қайтишни маслаҳат беришибди.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

loading...