Ҳангома мана бунақа бўлади, брат!..

0

 

 

СУВАРАК… БОЙ КУНДАЛИГИДАН

 

***

 

Бугун хўжайиним билан янги квартирага кўчиб ўтдим. Вой, шунақанги зўрки… Евроремонт, евроойна, евроэшиклар, еврогиламлар, евромузлаткич. Худойим-эй, наҳотки, шуларнинг ҳаммаси меники-а?!.. Йўлда келаётиб шамоллаган эканман. Хўжайиннинг сумкачасидан қандайдир дори топиб чайнаб кўргандим, ярамас, кор қилмади. Бе, шуям дори бўптими, шуям врачми? Фақат пул олишни билишади, дедим-у, эскича усулда даволана бошладим. Аввал хўжайиннинг ароғида, кейин қайноқ чойга тушиб парланиб кўрдим. Ҳаммаси яхши бўлди-қўйди.

 

* * *

 

Кўчиб ўтганимиз шарафига зиёфат бердик. Овқат, ичимлик дегани ҳеч қаерга сиғмай кетди ўзиям. Шу даражада кўп ичганимданми, салат ичига тушибман-у, ухлаб қолибман.

 

* * *

 

Кеча мен ахлат тўкилган челакда ўз муҳаббатимни учратдим. Биринчи кўришдаёқ севиб қолдим у санамни. Маллагина, кўзлари пистадек, Мўйловлари!.. Оҳ-оҳ!.. Дарров танишдик. Исми Маша экан. Кечқурун телевизор кўришга таклиф қилдим. Хўжайиним жа ғалати одам-да!.. Қаёқдаги жангари киноларни хуш кўради. Ўзи ҳам урушаётганларга қўшилиб сакрайверганидан, кўпинча мени босиб олади. Вой-вой-эй!.. Ундан сўнг қанчалар бошим оғриб чиқишини билсангиз эди… Киноси қурсин, дедиг-у, шампан виноси ичига тушиб кетдик. Оҳ, биз Маша икковимиз у ерда жуда яхши ўтирардик, ҳа! Чиққанимизда… Сармаст эдик. Кеч бўлиб қолгани сабабли, афсуски, хайрлашишга мажбур эдик. Майли, эртага яна ахлат челакда учрашамиз-ку!..

 

* * *

 

Маша айтдики, биз яқинда фарзандли бўларканмиз. Эҳ, мен шундай хурсандманки… Лекин, аввал тўй қилиб никоҳдан ўтишимиз керак. бусиз бўлмайди, ахир!.. Худо хоҳласа, тўйимизни хўжайкамнинг туғилган куни, торт ичида ўтказмоқчимиз. Шунақа!.. Сизлар ҳам ташриф буюринглар, хўпми!?.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...