Испания врачлари 6, 5 соат олдин тўхтаган юракни қайтадан ишлата билишди…

0

 

Бу воқеа 2019 йил 3 ноябр куни содир бўлган. Маълумотларга кўра, юрак 34 ёшли инглиз аёли Одри Мэшга тегишли. Аёл эри билан Каталониядаги Пиренея тоғ тизмаларига дам олиш учун борганди. Эр-хотин 2, 5 минг метр баландликка кўтарилишди. Аксига олгандек, шу тобда ҳавонинг авзойи айниди. Аёл эса ҳаво бузилиши таъсирида ҳушидан кетиб йиқилди. Эр хотинининг томир уришини текшириб кўрди. Томирлар уришдан тўхтаганди. Нафас олиши ҳам тўхтабди. Жонҳолатда бақир-чақир қилганча қутқарувчиларни чорлади. Қутқарувчилар вертолётда етиб келишди. Ўша пайт аёлнинг тана ҳарорати 18 даражагача тушиб кетганди. Зудлик билан уни Барселона касалхонасига олиб боришди. Ажали етмаган экан. Жонлантириш бўлимининг тажрибали врачлари узоқ уринишлардан сўнг аллақачон ишлашдан тўхтаб, шу кўйи 6, 5 соат туриб қолган юракни Оллоҳнинг каромати билан қайтадан ишлашга мажбур этишди. Ҳозирда аёл ўзини жуда яхши ҳис этмоқда.

 

loading...