Москвада 7 киши терроризмда айбланиб қамалди. Афсуски, улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор…

0

 

Россия пойтахти Москва шаҳрида жами 7 эркак террорда айбланиб қамоққа олинди. Улар орасида россиялик фуқаролар билан бирга ўзбекистонликлар ҳам бор. Айбланувчилар Кимсанов Фарҳод, Мамадалиев Маъруф, Султонов Иқбол, Тўхтасинов Икром, Холдаров Ғулом, Холматов Азиз ва Маликов Маъруфлардир. Терговчиларнинг гапига қараганда, уларнинг барчаси 2020 йил 2 февралига қадар қамоққа сақланади. Бошқа маълумотлар эълон қилинмаган.

Яқинда Россияда 9 киши дунёда фаолияти тақиқланган «Ҳизб-ут-Таҳрир» террор ташкилотига аъзо бўлганликда айбланиб қамалганди. Қамоққа олинганлар орасида бир аёл ҳам борлиги айтилган. Барчалари камида 10-20 йил муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

 

loading...