Қозоғистон чегарасида 2 яшар неварасининг таглигига тилла яширган кампир қўлга тушди…

0

 

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги «Ғишткўприк» божхона постида ёши улуғ аёл 2 яшар боласининг таглигига тилла тақинчоқларни беркитиб ўтмоқчи бўлган. Аммо қўлга тушди. Текширувлар шуни кўрсатдики, кампир тагликка 6 та тилла занжир, 4 та балдоқ ва битта тилла узукни усталик билан беркитиб олган экан. Тилла тақинчоқларнинг умумий вазни 1 килограмм 115 грамм, баҳоси 334 млн 500 минг сўмга тенглиги аниқланди. Ҳозирда ушбу факт юзасидан божхона махсус текширувлари ўтказилмоқда.

 

loading...