Самолёт бортида сигарет чеккан ўзбекистонлик қўлга олинди

0

5 декабр куни Краснодар (Россия) аэропортида самолёт бортида сигарет чеккан ўзбекистонлик йўловчи қўлга олинди.

Ҳаво кемаси салонида чеккан фуқаро Тошкент – Краснодар йўналишида ҳаракатланаётган бўлган. Қонунбузарликдан сўнг у навбатчи қисмга етказилган.

37 ёшли Ўзбекистон фуқаросига нисбатан Россия қонунларига биноан маъмурий баённома тузилди. У 500 (70 минг сўм)дан 1500 рубл (210 минг сўм)гача бўлган миқдорда жарима тўлайди.

loading...