Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 7 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

7 декабр куни оёқларингиз остига жуда эътибор билан қарашингиз керак бўлади. Йўқ, хазина топиб олмайсиз. Агар оёқларингиз остига қараб юрмасангиз, жиддий жароҳат олишингиз мумкин. Югуришга тўғри келса ҳам, сиз шошилмасдан юринг. Айниқса, бугун ташқарида қарама-қарши жинс вакиллари ёки вакилалари билан бўлиб ўтадиган ишқий саргузаштлар ҳаёт учун хавфли эканини унутманг. Кечқурун қимматли ва ёқимли хабар эшитасиз.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

Агар бугун эрталаб лотерея сотиб олсангиз, албатта катта ютуқ эгасига айланасиз. Ҳатто, бу ютуқ шаҳар марказидаги квартира нархидан ҳам бир неча ўн баробар юқори бўлиши мумкин. Ўзингизни лоҳас ҳис эта бошласангиз, дарров врачга мурожаат этинг. Ҳатто, оддий бош оғриғи ҳам шамоллаш ва грипп аломати бўлиб чиқиши ҳеч гап эмас. Қандай баҳона топсангиз топингки, жисмоний меҳнатдан воз кечинг. Кечқурун тоза ҳаво сайрига чиқинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

7 декабрда сизни йирик сарф-харажатлар, ёлғонлар, рўзғор муаммолари таъқиб эта бошлаши мумкин. Кунингиз енгил кечмайди. Лекин шу оғирликдан ҳам таржибангиз ортади. Кун давомида нафақат ўзингиз, яқинларингиз, балки уй жониворларига ҳам алоҳида меҳр кўрсатишингиз тавсия қилинади. Муҳаббатда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз қаршисида сизни ноқулай вазиятга тушириши мумкин бўлган ҳар қандай воқеликдан қочинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

Бугун майда юмушлар билан шуғулланишдан, дўстлар билан мулоқотлардан воз кечишингиз керак бўлади. Бор бўйингиз билан ишга шўнғинг. Шундагина мартаба ошишидан умид қилсангиз бўлади. Шахсий ҳаётингиз асаббузарликларсиз кечмайди албатта. Руҳан барча ёқимсиз лаҳзаларга тайёр туришингиз сўралади. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз яна бир карра сизга кўнглини очиши кутилмоқда. Кечқурун тўғри овқатланинг, режимга амал қилинг. Меъёрни бузманг.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

7 декабр куни оиласизлардан кимдир танлаган инсонига ўз муҳаббаатини изҳор этади. Бу жуда тўғри йўл. Туйғуларни узоқ вақт қалбда сақлаб юриб бўлмайди. Бу омадсизликка юз туттириши мумкин. Табиат қўйнига дам олиш учун чиққанлар росмана дам олишади. Ҳаво алмашишади. Бу саломатликни мустаҳкамлашда асосий воситалардан бири ҳисобланади. Қариндошлар билан мулоқотда эҳтиёт бўлинг. Арзимас гап билан орангизга совуқчилик туширманг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

Шахсий бизнесига эга бўлганлар ниҳоят бугун рақобатчиларнинг адабини бера олишади. Ғалабангизни очиқ намойиш этишдан чўчиманг. Кўриб қўйишсин. Саломатлигингиз ёмонлашуви кутилади. Кўчага иссиқ кийимларда чиқишни унутманг. Бугун ақлий меҳнат, ижод ва севимли хоббингиз бир олам муваффақият ҳадя этиши мумкин. Овқатни камроқ еб, суюқликни кўпроқ ичишга эътибор қаратинг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, ўзингизни назоратда ушлашни унутманг.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

7 декабр тарози буржи остида туғилганлар учун қувончли ва хайрли кечади. Ҳар қандай юксакликка интилишингиз муваффақиятли якун топади. Иш масаласида ҳам қайғурмасангиз бўлади. Сизга яқин дўст тутинганлар, таниш-билишлар ташлаб қўйишмайди. Энг оғир лаҳзаларда ҳам елкадош бўлишади. Муҳаббатда романтика ишончли ҳамроҳингизга айланади. Ҳолсизлик оёқдан ола бошласа, ётиб маълум муддат дам олишингиз керак. Саломатликни халқона усуллар ёрдамида мустаҳкамлаш ҳам фойда беради.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Чаён буржида таваллуд топганлар ишда жамоавийликни танлашса, сира хато бўлмайди. Масъулиятдан бир қадам ҳам ортга чекинманг. Оила қурмаган бўлсангиз, яқиндагина танишган инсондан бир олам олқиш ва мақтовлар эшитасиз. Олис сафардан бугунча воз кечишингизга тўғри келади. Айниқса, шахсий автомобилига эга бўлганлар учун сафар хавфли кечиши мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

7 декабр куни тоза ҳаво, жисмоний машқлар, позитивга бой инсонлар билан мулоқот қилиш сизга фақат фойда беради. Аёллар сартарошхона, гўзаллик салонларига чиқиб келишса, ташқи қиёфалари янгиланган бўларди. Муҳаббатда севган инсонингиз учун турли қаҳрамонликлар содир этишдан тийилинг. Омадсизликка юз тутишингиз мумкин. Айримлар бугун бош оғриғидан безовталанишлари кутилади. Аспирин ичиб юринг. Қон айланиши яхшиланиб, бош оғриғидан халос бўласиз.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Ишхонада бўладими, шахсий ҳаётдами, ҳар бир ҳаракатингиз пухта режага асосланган бўлиши шарт. Ана шунда муваффақиятлардан умид қилсангиз ярашади. Қўшимча куч ва имкониятларни эса уй ишлари ва яқинларингиз учун сарфлаганингиз маъқул. Бировларга ваъдалар берсангиз, албатта устидан чиқишга ҳаракат қилинг. Кимлардир бугун уй таъмири билан банд бўлишлари мумкин. Бу ишни ҳам кечга қадар тугатиш пайида бўлишингиз талаб этилади. Саломатликни асранг.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

7 декабр қовға буржи остида таваллуд топганлар учун қувончли, омадли кечади. Ишларингизда унум кўзга ташланади. Катта муаммолар осонлик билан бартараф этилади. Жанжалли лаҳзалар барҳам топади. Фақат моддий аҳволингизни яхшилаш йўлидаги ҳаракатлар муваффақиятсиз якун топиши мумкин. Заҳира пуллардан фойдаланиб туришингизга тўғри келади. Бугун семинарлар, конференциялар, келишувлар кўнгилдагидек ўтади.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

Юлдузлар сиз томонда. Лекин бу бўшашиш мумкин дегани эмас. Эзгу мақсадларга эришиш учун ўзингизга бўлган ишонч юқори даражада бўлиши, ҳаётга оптимист кўзи билан қарашингиз керак бўлади. Ёлғизлар нафақат романтик учрашувдан, балки оддий мулоқотлар ва ижодий мавзудаги лойиҳалардан ҳам лаззат олишлари мумкин. Кечқурун бассейн ёки саунада чўмилишингиз яхшилик белгисидир. Жисмоний зўриқишларни ортга суринг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...