Ўзбекистон Евро-2020 плей-офф баҳсларига тайёрланаётган терма жамоа билан ўртоқлик ўйини ўтказади, Қозоғистонга қарши баҳс эса …

0
Ўзбекистон миллий терма жамоаси қишда БААнинг Дубай шаҳрида йиғин ўтказишни режалаштирган.

Бу ҳақда терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов ҳам хабар қилганди. Мазкур йиғин февралда кўплаб клубларимиз янги мавсумга БААда тайёгарлик кўраётган пайтда ўтказилиши кўзда тутилган. Бўлажак йиғин доирасида терма жамоамиз Евро-2020га плей-офф босқичи орқали чиқишга тайёргарлик кўраётган Беларусь билан ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу ҳақда Беларусь ФФ матбуот хизмати хабар қилмоқда. Ўйин 23 февраль куни Дубай шаҳрида ташкил этилади.

Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви эса ўтказилади. Ҳозирча томонлар расман келишувга эришишмаганига сабаб ўйин трансляциясининг техник масалалари тўлиқ ҳал этилгани йўқ. Шу туфайли ҳар иккала томон мазкур баҳс бўйича расман келишувга эришишгани йўқ. Эшитишимизга қараганда, бу масала яқин орада ҳал этилади ҳамда кўпчилик кутаётган Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ташкил қилинади.

Манба: Championat.asia

loading...