ПОРОШЕНКО РОССИЯ ВА УКРАИНА ЧЕГАРАСИГА БАЛАНД ДЕВОР ҚУРИШНИ ТАКЛИФ ҚИЛДИ…

0

 

Аслида Украина ҳукумати Донбасс чегарасида баланд девор бунёд этишни мўлжаллаётганди. Мамлакат собиқ президенти Петр Порошенко бу қарорни муҳокама қилиш жараёнида қарама-қарши фикрни ўртага ташлади.

— Донбасс чегарасига девор нима керак? — деди у. — Нима, Украина бу билан ўз ҳудудидан воз кечмоқчими? Деворни Россия чегарасига қуриш керак…

«Девор» лойиҳаси аслида 2014 йили Украина вазирлар маҳкамаси собиқ раҳбари Арсений Яценюкдан чиққан. Ҳозирги пайтда шу лойиҳа амалга оширилиш арафасида турибди. Украина тарафи Россия чегарасига узунлиги икки минг километрга тенг баланд девор қуради. Девор ёнига кузатув вишкалари, сигнализация, чегарачилар учун махсус пунктлар қурилади. Деворни тўлиқ битириш учун 200 млн долларга яқин маблағ сарфланади. Девор қурилиши 2021 йили якунланиши мўлжалланган.

 

loading...