Саудиялик эркак Флоридадаги АҚШ ҳарбий денгиз кучлари авиабазасини ўққа тутди. 3 киши ўлим топди…

0

 

Авиабаза жойлашган Эскамбиа округ шерифи Дэвид Морган ушбу жиноят ҳақиқатан содир этилганини тасдиқлади. Унинг айтишига кўра, отишмалар натижасида уч киши ҳалок бўлган, етти киши оғир яраланган. Яраланганларнинг икки нафари полиция ходимлари бўлиб, айнан ўшалар жиноятчига қарши курашишган ва ниҳоят унинг ўзини ҳам отиб ўлдиришган.

Кейинроқ маълум бўлдики, ўқотар ўша ердаги ҳарбий денгиз базасида алоҳида тайёргарликдан ўтган. Худди ўша жойда 16 минг ҳарбий ва 7400 нафар фуқаро хизмат қилади.

Ҳозирги вақтда ушбу факт бўйича терговчилар ва бошқа мутахассислар иш олиб бормоқда. Отишма сабаблари аниқланмоқда.

 

loading...