Тожикистонда чегара қўшинлари офицери оддий аскарнинг ўлимига сабабчи бўлаёзди…

0

 

Тожикистоннинг Хатлон вилоятидаги 0307 чегара қўшинлари ҳарбий қисми капитани, комендатура раҳбари лавозимини вақтинча бажарувчи Файзулло Раҳимов хизмат вазифасини суистеъмол қилганлик ва шунинг оқибатида оддий аскарнинг ўлимига сабабчи бўлаёзганликда айбланди. У 5 йилдан 8 йилгача қамалиши мумкин.

Гап шундаки, яқинда капитан Файзулло Раҳимов оддий аскар Ҳусниддин Тоҳировга жами 1000 сомони миқдорида пул бериб, Темурмалик туманига бориб чўпонлардан иккита қўй сотиб олишни буюрган. Аскар бир қуролдоши билан бирга борган. Аммо чўпонлар бу пулга фақат битта қўй келишини айтган. Ҳусниддин дарҳол капитанга қўнғироқ қилиб вазиятни тушунтирган. Файзулло Раҳимов эса бу гапни эшитгани ҳамоно аскарга бақира кетган. Ҳақорат қилгани етмай, ўлдириш билан қўрқита бошлаган. Ҳусниддин асбаройи капитаннинг ғазабидан қўрқиб Кўлоб бозорига кирган ва уксус кислота сотиб олиб ичган. Шу йўл билан жонига қасд қилган.

Хайриятки, врачлар аскарнинг ҳаётини сақлаб қолишди. Ҳозир у касалхонада керакли муолажаларни олмоқда. Айтишларига қараганда, Ҳусниддин уйланган, бир нафар фарзанди бор.

 

loading...