Туркманистонлик эркак тишини ўз қўллари билан олиб ташлаш туфайли ўлим топди…

0

 

«Хроники Туркменистана» нашрининг хабарига кўра, Ашхободда яшовчи 43 ёшли исми-шарифи маълум қилинмаган эркак бир неча йиллардан бери доимий иш тополмай ҳалак эди. Отаси шол бўлиб қолган. Парваришга, эътиборга муҳтож. Бу ҳам камлик қилгандек, тиши оғриб қолди. Дўхтирга борганди, тиббий суғурта қоғозига эга бўлмагани учун тиш олдириши 100 манат туришини айтишди. Эркакнинг бунча пули йўқ эди. Нима қилишни билмай, уйга келди-ю, қўлига омбурни олиб тишини суғуриб ташлади. Оқибатда оғиз бўшлиғига инфекция тушиб, олиб ташланган тиш ўрни йиринглаб кетди. Эркак биларди. Врачга боргани билан тағин пул сўрайди. Бормади. Чидади. Орадан 10 кун ўтгач эса оламдан ўтди.

Астағфирилло!!!

 

loading...