УКРАИНАДА ЯНГИ «МАЙДОН» ТАШКИЛ ЭТИЛИШ АРАФАСИДА…

0

 

Агар шу йил 8 декабр куни Парижда бўлиб ўтадиган норманд тўртлиги етакчилари бўлмиш Россия, Украина, Германия, Франция саммити доирасида Путин ва Зеленский учрашуви муваффақиятсиз якун топса, Киевда янги майдон ташкил этилади. Шу ҳақда «Европейская солидарность» партияси етакчиси, Украина собиқ президенти Петр Порошенко ва «Батькивщина» партияси раҳбари Юлия Тимошенколар тегишли шахсларга олдиндан фармон юборган. Фармонда барча жанговар ҳолатда туриши, Владимир Зеленский ҳамда Владимир Путин музокаралари муваффақиятсиз тугалланган тақдирда оммавий тарзда янги «майдон» сари йўл олиш лозимлиги тайинланган. Янги майдонда Порошенко ва Тимошенко партияларидан ташқари, «Свобода» миллатчи мухолифатчилар партияси, «Самопомощ» партияси аъзолари иштирок этади.

— Янги «Майдон», — деди Порошенко. — Зеленскийга Россияга ён бериш ватанга хиёнат билан тенглигини кўрсатиб қўяди…

Порошенко, Тимошенко, Вакарчуклар халқни янги «Майдон»да иштирок этишга тиним билмасдан даъват қилмоқда.

Янги «Майдон» ташкилотчилари президент офиси ёнига палаткалар қуради. Шу ерга бочкалар, ўтин, курсилар, қозонлар олиб келишни таъминлашади. Ҳатто, палаткалар ёнига биоҳожатхоналар ўрнатилади. Қозонларда овқат пишириш ташкиллаштирилади.

 

loading...