«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: «НЕГА СУЛТОН СУЛАЙМОН СИНГЛИСИ ФОТИМАНИ ЕВНУХГА ЭРГА БЕРДИ?..

0

 

«Муҳташам юз йил» сериалини томоша қилганлар султон Сулаймоннинг синглиси Фотимани жуда яхши танишади. Фотима султон сериалда ҳам худди реал ҳаётдагидек анчагина «шўх», енгилтабиат аёл сифатида тасвирланган. Аммо Тўпқопи саройига кириб келганда, акаси илиқ кутиб олганига қарамай, султонга қарши турли ғийбатлар тарқатиш, номақбул ҳаракатларни содир этишдан тийила олмади. Сулаймоннинг нуқсонларини, адолатсизлигини юзига айтиши эса саройдаги ҳаётига нуқта қўйди. Сулаймон уни ортиқ Тўпқопида кўришни истамади. Фотиманинг кейинги ҳаёти ҳақида сериалда бир сўз ҳам дейилмаган.

Аммо тарихий маълумотларда Фотима султон ҳақида, унинг Тўпқопидан кетгандан кейинги ҳаёти ҳақида батафсиз айтиб ўтилган.

Ёзишларича, Фотимани Бурсага сургун қилишган. У ерда бир неча йил яшагандан сўнг яна Тўпқопига чақиртирилган. Султон Сулаймон синглисининг номақбул ишлари учун бошқача йўл билан ўч олишга аҳд қилибди. Уни евнух Ходим Ибройим пошша деган кекса эркакка турмушга узатди. Шубҳасиз, евнухга турмушга чиқиш Фотима учун ўлим жазосидан-да даҳшатлироқ, шармандалироқ эди.

Евнух Ибройим пошша султоннинг садоқатли қулларидан бири эди. У евнухликдан пойтахт губернаторлигигача ета олган. Ҳаётининг сўнгги йилларида эса бахт кулиб боқиб султоннинг синглиси Фотимага уйланди. Фақат ўшанда пошша жуда қариб қолган, давлат ишларидан четлаб қолганди. Қолаверса, бу никоҳ узоққа чўзилмади. Орадан бир йил ўтиб Ибройим пошша қазо қилди.

Шундан кейингина Фотима султон акасига қарши нотўғри ҳаракатлар содир этганини англаб етди ва аҳмоқона ишларини бас қилди.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...