«ЎЗИМИЗНИКИ БЎЛА ТУРИБ ЎЗИМИЗНИКИНИ ТУНАЙСАНМИ, НОМАРД?..» (ёхуд Питердаги оқибатсиз ўзбеклар)

0

 

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги Ўзбекистон бош консуллиги яқинда ўзбекистонликка нисбатан ўзбекистонликлар тарафидан содир этилган жиноятни расман тасдиқлади. Маълум бўлишича, 2019 йил 24 ноябр куни тўрт нафар номаълум кимса ўзбекистонлик муҳожир Ф. Х. ни куч ишлатиш йўли билан автомобилга ўтқазган ва ўрмон ичкарисига олиб кетган. У ерда аввалига шафқатсизларча калтаклаган. Кейин эса пешонасига тўппонча тираб уларнинг пластик карточкасига жами 36000 рубл пул маблағи ўтказдирган. Ишларини битиргач, автомобилда шаҳарга қайтиб олиб келиб «Ломоносовская» метро бекати ёнида қолдириб кетган.

Ҳозирда ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Гумондор сифатида 5 киши қўлга олинган. Алам қиладигани шуки, уларнинг уч нафари ўзбекистонлик муҳожирлар ҳисобланади. Қандай шармандалик!

Астағфирилло!!!

loading...