Aҳмедов “Шанхай СИПГ”дан кетиши мумкин. Унга Ўзбекистоннинг 2 клуби қизиқмоқда

0

Миллий терма жамоамиз сардори Одил Aҳмедовнинг Ўзбекистонга қайтиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда OnSide.

2017 йилдан буён Хитойнинг «Шанхай СИПГ» сафида тўп тепаётган футболчи Ўзбекистон чемпионатининг икки жамоаси қизиқишлари доирасида бўлиб турибди. Наманганнинг «Навбаҳор» ҳамда, Тошкентнинг «Пахтакор» жамоалари Aҳмедовнинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Ҳамюртимизнинг Хитой жамоаси билан амалдаги шартномаси 2020 йилнинг январ ойида ўз якунига етади. Қишки трансферлар ойнасида айнан шу икки жамоа ўз таркибини сезиларли даражада кучайтиришни мақсад қилгани айтилмоқда.

Маълумот учун, Одил Aҳмедов фаолияти давомида «Пахтакор», «Aнжи», «Краснодар» ва «Шанхай СИПГ» жамоаларида тўп тепган. Aммо дастлабки фаолиятини «Навбаҳор» ёшлар жамоасида бошлаган. Ўзи ўйнаган клублари сафида 31 бор рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлган.

loading...