Ажойиб шоир, республикада хизмат кўрсатган журналист Абдували Қутбиддин оламдан ўтди…

0

 

Ўзининг бир-биридан ажойиб шеърий китоблари орқали шеърият мухлисларига яхши таниш бўлган шоир ва журналист Абдували Қутбиддин 8 декабр куни 59 ёшида ёруғ дунёни тарк этди. Маълумотларга кўра, у хасталик туфайли касалхонада даволанаётганди.

Шоирни дафн этиш маросими бугун Самарқанд вилояти Ургут туманида маҳаллий вақт билан соат 14: 00 да бўлиб ўтди.

Биз ҳам ижодий жамоамиз номидан Абдували аканинг яқинларига ўз ҳамдардлигимизни изҳор этиб қоламиз.

Марҳумнинг охирати обод бўлсин! Оллоҳу Акбар!

loading...