Энтони Жошуа ҳамда Энди Руис ўртасида реванш жанги бўлиб ўтди ВИДEО

0

Саудия Арабистонининг Ад-Дирия шаҳрида профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида WBA (Super), IBF, WBO, IBO камари соҳиби америкалик Энди Руис ҳамда бртаниялик Энтони Жошуа ўртасида реванш жанги ўтказилди.

12 раунд давом этган беллашувда ғолиб номи очколар ҳисобига аниқланди. Якунда барча ҳакамлар бир овоздан (118-110, 118-110, 119-109) Жошуанинг ғалабасини қайд этди ва 30 ёшли чарм қўлқоп устаси ўз титулларини Руисдан қайтариб олди.

Эслатиб ўтамиз, улар ўртасидаги илк тўқнашув жорий йилнинг 1 июн санасида Нью-Йоркдаги «Мэдисон Сквер Гарден» саройида бўлиб ўтганди ҳамда ўшанда Энди Руис рақибини кутилмаганда учинчи раундда нокаутга учратиб, сенсацион тарзда зафар қозонган.

 

loading...