Месси Роналдудан ўзиб кетиб, Ла Лига рекордини ўрнатди ФОТО, ВИДEО

0
Кеча, Испания чемпионатининг 16-тури доирасида “Барселона” ўз майдонида “Мальорка”ни қабул қилиб, 5:2 ҳисобида зафар қучди. Учрашув бошланишидан олдин эса каталонияликлар сардори Лионель Месси мухлисларга бир неча кун олдин қўлга киритган олтинчи “Олтин тўп”ини намойиш этди.
Месси ўйин давомида ҳам ўзини кўртсатиб рақиб дарвозасини уч бора ишғол этди. Шу тариқа, аргентиналик юлдузнинг Ла Лигадаги хет-триклари сони 35тага етди ҳамда у бу жабҳада “Реал”нинг собиқ аъзоси Криштиану Роналдуни (34 хет-трик) ортда қолдирган ҳолда чемпионат тарихидаги энг яхши кўрсаткич эгасига айланиб олди.
Шунингдек, 32 ёшли форвард Испания чемпионати жорий мавсумидаги голлари сонини 12тага етказган ҳолда тўпурарлик қилмоқда.
loading...