Муродов қўшимча пулга эга бўлди ҳамда нокаут қилган рақиби билан кўришди ФОТО

0

Хабарингиз бор, ўзбекистонлик ММА устаси Маҳмуд Муродов бугун UFC’даги иккинчи жангини америкалик Тревор Смитга қарши ўтказиб, уни 3 раундда чуқур нокаутга учратди. Жангдан кейин эса Муродов рақиби билан дўстона кўришиб, унга хурмат кўрсатди.

Шунингдек, 29 ёшли Маҳмудга UFC томонидан кечадаги энг яхши иштирок учун гонорардан ташқари қўшимча 50 минг доллар мукофот пуллари берилди.

loading...