Нижний Новгородда маст ҳайдовчи пиёдаларни босиб ўтиб кетди. Қурбонлар бор…

0

 

Шу йил 7 декабр куни Нижний Новгороддаги чорраҳалардан бирида даҳшатли автоҳалокат содир бўлди. Аввалига бирдан тўртта автомобил ўзаро тўқнашиб кетди. Сўнгра уларадн бири учиб бориб пиёдаларни уриб кетди. Оқибатда 9 нафар 14-15 ёш атрофидаги болалар ва икки ёши улуғ фуқаро жабр кўрди. Болаларнинг уч нафарини жарроҳлик столига ётқизишларига тўғри келди. Аммо операциядан кейин ҳам уларнинг аҳволи оғир экани айтилган. Жабр кўрганлардан бири бўлмиш аёл киши касалхонада вафот этган.

Айтишларича, болалар саф тортган ҳолда театрга кетишаётган экан. Шайтон этагини тутган бир аҳмоқ туфайли театр ҳам татимади.

Қарангки, автоҳалокатнинг асосий сабабчиси ва болаларни уриб кетган, бир аёлнинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи адлия собиқ генерали Александр Пильгановнинг 43 ёшли ўғли Виктор Пильганов экан. У илгари ҳам қўпол тарзда йўл қоидасини бузгани учун ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилганди. Муддат тугагач, гувоҳномани қайтариб олган экан. Мана, яна худди ўша шахс кўпчиликка жиддий жабр етказди.

Дарвоқе, у спиртли ичимлик ичган ҳолда рулга ўтиргани аниқланди.

Ҳозирги пайтда Виктор қўлга олинган. Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

loading...