Турмада жазо муддатини ўтаётган педофил устига машина қулаши туфайли ўлим топди…

0

 

Россиядаги умумий режимли колониялардан бирида педофилликда айбланиб қамалиб, жазо муддатини ўтаётган Абдурауф исмли аристон устига «Нива» автомобили қулаб тушиши оқибатида ҳалок бўлди. Бошқа аристонларнинг гапига қараганда, Абдурауф осилиб турган машинанинг остки қисмини кўздан кечираётганди. Колония раҳбарлари ҳам бу воқеани бахтсиз тасодиф, техника хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик натижаси сифатида баҳолашди.

Абдурауф Москва вилоятида енгил атлетика бўйича ёшларга мураббийлик қиларди. Фаолияти давомида 8 яшар шогирд қизни мажбурлаб, у билан жинсий муносабатга киришиб келган. Қиз машғулотлардан кейин уйга кеч қайтавергач, ота-онаси суриштирган. Қизалоқ ҳаммасини оқизмай-томизмай гапириб берган.

 

loading...