Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 9 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

9 декабр куни кайфиятингизда позитивлик кўзга ташланмаслиги мумкин. Ҳатто, кутилмаганда қўлингизга келиб тушадиган мўмай даромад ҳам кайфиятингизни кўтара олмаслиги кутилмоқда. Иш жараёнида айрим дўстларимиз ҳамкасблари билан хуфиёна пойга уюштиради. Кун давомида жанжалли, баҳсли вазиятларда қолишдан, ҳамкасбларни танқид қилишдан нари бўлинг. Кечқурун севимли хоббингизга эътибор қаратинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

Бугунги кун сиз учун асабий кечса-да, ишдаги кўтаринки кайфият асабийликни чангида қолдириб кета олади. Молиявий муаммоларингиз сиз ўйлагандан ҳам тезроқ бартараф этилади ва қарзларингиз бўлса, эгаларига қайтариш бахтига муяссар бўласиз. Агар оила қурмаганлар уйда ўтириб қолишмаса, бугун кун мобайнида бўлғуси жуфтини учратишлари тайин. Ўзингизни жанговар ҳолатда ҳис этишни истасангиз, тўғри овқатланинг, спорт билан шуғулланишни бошланг.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

9 декабрда сизга ҳамма ҳавас билан боқса арзийди. Ишларингиз унумли кечади. Шахсий бизнесингиз бўлса, рақобатчилар сукутга толади. Қалбингизда баҳор нафаси уфуради. Қўлингизга ғойибдан даста-даста пуллар оқиб кела бошлайди. Лекин пулларингизни тежаб ишлатишни унутманг. Негаки, мўмай даромад, пулда вафо бўлмайди. Жуда қиммат турадиган буюмларга ошифта бўлманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Ухлашга ётишдан олдин сут маҳсулотлари истеъмол қилсангиз, тушларингиз тотли кечади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

Харид қилишни режалаштирганлар бугун муваффақиятга эришишади. Харид қилганларингизнинг барчаси сиз учун фойдали бўлиб чиқади. Оиласизлар орзулашдан тийилиб, бўлғуси жуфтини қидириб топиш учун кўчага чиқишлари керак. Ҳатто, ижтимоий сайтларда ўтиришни ҳам бас қилинг. Реал танишув сари ошиқинг. Саёҳат қилиш ниятида юрганлар ҳам хурсанд бўлаверсин. Бугун орзуингиз ҳақиқатга айланиши мумкин. Сайёҳлик сайтларига эътибор қаратинг.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

9 декабр куни қизиқарли учрашувлар кутади. Сиздан ташаббус талаб қилинади холос. Қолганини тақдирнинг ўзига қўйиб бераверинг. Рационализация масаласида ўйлаб топилган ғоялар бугун моддий манфаат беради. Моддий аҳволингиз шу қадар фавқулодда яхшиланадики, дарров арзирли буюмлар, жиҳозлар сотиб олишни мўлжаллай бошлайсиз. Аёллар, қизлар бугун куннинг иккинчи ярмида ташқи қиёфасига эътибор қаратиб қўйишса, фойдадан холи бўлмасди.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

Паризод буржи остида туғилганлар ўзидаги янги, ҳатто ўзига ҳам маълум бўлмаган истеъдодни пайқаб қолишади ва дарҳол янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш ҳаракатига тушишади. Бу албатта яхшиликка, ишонаверинг. Ижод кишиларининг ҳам куни туғади. Миянгизга келадиган янги ва бир-биридан қайноқ сатрлар домига тортиб кетади. Аммо шахсий ҳаётда сиздан эҳтиёткорлик талаб этилади. Жуфтингиз билан муносабатларда совуққонлик пайдо бўла бошлаган. Тез фурсатда бу муаммони ижобий ҳал этмасангиз бўлмайди.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

9 декабрда ярим кунингизни беҳуда мулоқотлар, югур-югурларга сарфлашингиз мумкин. Куннинг иккинчи ярмидагина бекорга мулоқотлар қилганингизни, вақтни бекорга ўтказганингизни англаб етасиз. Молиявий муаммоларни ўзингиз ёлғизликда бартараф этишга мажбурсиз. Бунга ҳам ўша беҳуда сарфланган вақт сабабчи бўлади. Саломатлик билан ҳазиллашманг. У эътиборсизликни сира хуш кўрмайди. Тўғри овқатланинг. Режимни бузманг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун аввал иш жараёнининг асл моҳияти билан обдон танишиб чиқинг. Шундан кейингина ҳаракатлар содир этишни бошланг. Бирор тушунмовчиликлар юзага келса, дарҳол аниқлаштиринг. Тадбиркорлар бугун кечки пайт фойдали келишувларга эришишлари кутилмоқда. Лекин бунинг учун сиз ташаббусни қўлга олишингиз лозим. Рўзғорингиздаги жами муаммоларни жойида бартараф этишга ҳаракат қилинг. Сафарга чиқиш керак бўлса, ортга суришни хаёлингизга ҳам келтирманг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

9 декабр куни саломатлигингизга қанча эътиборли бўлсангиз, шунча яхши. Шамоллаш белгилари сезила бошласа, врач қабулига шошилинг. Хасталик кучайса уни тўхтатиш учун кўп вақт сарфлашингиз лозим бўлади. Иш юзасидан режаларни босқичма-босқич амалга оширинг. Шошма-шошарликка асло йўл қўйманг. Муҳаббатда оила қурмаганлар бўлғуси жуфти билан маслаҳатлашган ҳолда бирор ҳаракат бошлашлари тавсия этилади. Бусиз орангизда жанжал пайдо бўлиши турган гап.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Янги лойиҳани ҳаётга тадбиқ этиш ниятида бўлсангиз, керакли танишларга қўнғироқ қилиб, ҳомий бўлишларини сўрашингиз тавсия этилади. Муҳаббатда ҳақиқий мексикача эҳтирослар қулига айланишингиз мумкин. Айниқса, оиласизлар бу масалада ҳаммани ортда қолдириб кетишлари аниқ. Башарти оиласизлардан кимдир бўлғуси жуфтини танлашда хатога йўл қўйганини англаб етса, сира қўрқинчли жойи йўқ. Қидиришда давом этинг ва албатта ўз бахтингизни топасиз. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан тийилинг.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

9 декабрда дангасаликка йўл қўйганингизни кеч бўлса-да тушуниб етишингиз керак. Агар ўзингиздаги бу нуқсонни ўз вақтида тан ола билмасангиз, кунингиз беҳуда кечишига шубҳа йўқ. Натижада кайфиятингиз бир пул бўлади. Куннинг иккинчи ярмида айрим дўстларимизга қадрдонлардан бири ажойиб бир янгилик етказади. Янгилик кайфиятингизни позитивларнинг позитивига айлантиради. Молиявий муаммолар сизнинг фойдангизга ҳал бўлиши учун ҳам фақат ҳаракат керак. Пул дангасаларни ёмон кўради.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

Бирор масалада омадсизлик таъқиб қиладиган бўлса, масаланинг бошқа томонига разм солинг. Шунда ўз хатоларингизни тушуниб етасиз. Уларни тузатиш пайига тушасиз. Аёллар учун бугун гўзаллик салонига бориш, эркаклар учун зарарли одатлардан халос бўлиш амаллари хайрли кечади. Саломатлигингизни асранг. Баъзиларни бош оғриғи ва варикоз безовта қилиши мумкин.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...