Бош мия саратонидан азоб чекаётган актриса Анастасия Заворотнюкни яна бир жиддий хавф таъқиб этмоқда…

0

 

Кўпчиликка маълум, россиялик машҳур актриса ҳануз Москва шаҳридаги реабилитация марказида бош мия саратонига қарши курашда давом этяпти. Аммо маълумот беришларича, актрисани яна бир жиддий хавф таъқиб эта бошлабди. У моддий жиҳатдан юзага келувчи муаммо экан. Барча билиб, кўриб турибди. Анастасиянинг турмуш ўртоғи Петр Чернышев кейинги пайтларда рафиқаси шифо топиши учун тинимсиз ишламоқда. Қўшимча шоулар, концертларда иштирок этмоқда. Негаки, касалхонада жиддий хасталик туфайли ётган беморнинг шифо топиши учун катта пул керак бўлади. Унга кимдир доимий равишда қараши, парваришлаши лозим. Врачлар, қимматбаҳо дорилар, клиниканинг ўзида ётиш ўзига яраша катта сарф талаб қилади. Чернышев муз устидаги шоулар эвазига 100 мингдан 300 минг рублгача ҳақ олади. Заворотнюкка эса миллионлаб рубллар керак. Уёқда бир яшар гўдагини, қолган фарзандларни моддий жиҳатдан таъминлаш ҳам Петрнинг зиммасида турибди. Шуни ҳисобга олиб кўпчилик яқин орада актрисанинг шифохонадаги аҳволи жиддий хавф таъқиби остида қолиши эҳтимолга яқинлигини айтмоқда.

Астағфирилло!!!

 

loading...