Фарғонада 66 ёшли аёл фирибгарлик учун 21 марта судланди (видео)

0

Фарғоналик 66 ёшли аёл Ҳ.Э. 21 марта судланган. Ҳар сафар у бир хил жиноят, яъни фирибгарлик учун суд қилинган.

Аёлнинг 21 марта судланишига одамларнинг чорва молларини фирибгарлик йўли билан олиб қўйгани сабаб бўлди. Тергов ҳаракатлари натижасида маълум бўлишича, Ҳ.Э.нинг жиноий ҳаракатлари сабабли уч киши 52,5 миллион сўм зарар кўрган.

Суд Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида аёлга 5 йилу 2 ой қамоқ жазосини тайинлади.

Daryo.uz

loading...