ФҚБ Флорида штатидаги авиабазада содир бўлган отишмани теракт деб атади

0

ФҚБ Флорида штатидаги АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларига тегишли авиабазада содир бўлган отишмани теракт деб баҳоламоқда. Бу ҳақда махсус агент Reychel Roxas’га таяниб, CBS хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, 5 декабрь куни авиабазада содир бўлган отишма оқибатида уч киши ҳалок бўлган (жумладан, мерган ҳам), 11 киши жароҳат олган эди.

ФҚБнинг аниқлашича, ҳужумда «Glok 45 9 мм» тўппончасидан фойдаланилган. Ушбу қурол қонуний асосида харид қилинган. Ҳужумни уюштирган шахс Саудия Арабистонининг 21 ёшли фуқароси Муҳаммад Саид Алшамраний. У авиабазада таҳсил олаётган бўлган.

Мазкур нохуш ҳодисадан сўнг, АҚШда Саудия Арабистонининг олти нафар фуқароси қўлга олинган.

loading...