ИСРОИЛ ОЛИМЛАРИ: «ЎСИМЛИКНИНГ ҲАМ ЖОНИ ОҒРИЙДИ…»

0

 

Тель-Авив университети олимлари навбатдаги тадқиқотлар давомида ўсимликлар ҳам жони оғриганда ўзидан ультратовушлар чиқариб бақиришини аниқлашди. Тадқиқотлар тамаки ва помидор ўсимлиги устида олиб борилди. Маълум бўлдики, уларга зиён етказилса, синдирилса, кесилса, ўсимликлар стресс ҳолатига тушаркан ва шу тобда бақира бошларкан. Фақат уларнинг қичқириғини махсус ускуналар ёрдамида эшитиш мумкин. Бундан ташқари, ўсимликлар чанқаганда, парваришга муҳтож бўлганда ҳам товуш чиқаради. Бунда тамаки ўсимлиги 61-65, помидор эса 49 килогерцдан иборат товушга эга бўлади.

 

loading...