Набирасининг таглигига 330 млн сўмлик тилла буюмларни яшириб, чегарадан ўтмоқчи бўлган аёл қўлга олинди (видео)

0

Тошкент вилоятидаги «Ғишткўприк» божхона постида 2 ёшли набирасининг таглигига 1 килограммдан ортиқ тилла буюмларни яширган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда «Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастурида хабар берилди.

Болакайнинг таглигидан 6 дона занжир, 4 дона билакузук ва бир дона узук топилган.

Ноқонуний равишда олиб ўтишда тўхтатиб қолинган, божхона ходимларининг оғзаки сўрови ва йўловчи божхона декларациясида маълум қилинмаган мазкур заргарлик буюмларининг умумий қиймати 334,5 миллион сўмни ташкил этади.
daryo.uz

loading...