Россия 4 йилга Олимпиада ва жаҳон чемпионатларидан четлатилди

0

Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) ижроия қўмитаси Россияни тўрт йилга йирик халқаро мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилди.

Манбага кўра, Россия иштирок этмайдиган турнирларга – Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатлари киради. Шунингдек, Россия Федерацияси давлат хизматчиларининг халқаро спорт тадбирларига бориши тақиқланди.

Бунга РУСАДА Москва антидопинг лабораторияси маълумотларини сохталаштирилгани мана шундай кескин жазога сабабчи бўлди.

Россиялик спортчилар Токиодаги 2020 йилги Олимпиадада иштирок этишга қўйилади, бироқ 2018 йил Пёнгчангда бўлиб ўтган қишки Олимпиададаги каби нейтрал мақомда иштирок этадилар. Россия байроғи тақиқ остида бўлади, ғолиб бўлган спортчилар шарафига Россия мадҳияси янграмайди.

Xs.uz

loading...