Tashkent City боғида Янги Йил байрамлари ўтказилмоқда (фото)

0

Tashkent City боғида Янги Йил байрамлари ўтказилмоқда.

1 декабрдан бошлаб Tashkent City боғида Тошкентда кенг кўламли Янги йил байрамларини ўтказиш тадбирлари бошланди. Байрамлар 1 декабрдан 30 декабргача ўтказилади.

Декабр ойи бошида рассомлар ва ҳаваскор мусиқий жамоалар фестивали билан бошланди. Бу 2,3 ва 4 декабр кунлари бўлиб ўтди. 7 декабргача, паркда мусиқа ва ҳазил-мутоиба тадбирлари бўлиб ўтди ва 8 декабр куни Конституция куни шарафига Ички ишлар вазирлигининг ҳарбий ансамбли ва ҳарбий оркестрининг концерт дастури бўлиб ўтди.

Ҳозирги пайтда боғда сиз байрамона кайфият билан ўзингизни ва яқинларингизни кайфиятини кўтаришингиз мумкин. Боғда чиройли арчалар безатиб қўйилган ва ёқимли мусиқа садолари янграб турибди.

Боғнинг асосий саҳнасида ҳар оқшом кўнгил очар дастурлар бўлиб ўтмоқда.

Истироҳат боғида кўплаб ёрқин фотоҳудудлар ташкил этилиб, шаҳар аҳолиси фотосуратга тушиб, хурсанд бўлишмоқда.

30 декабрга қадар турли мавзуларда 10 та фестивал бўлиб ўтиши режалаштирилган.

loading...