Тожикистондаги Жавонон кўлидан чўкиб ўлган ҳарбий прокуратура ходимининг мурдасини топишди…

0

 

Бу воқеа 2019 йил 8 декабр куни содир бўлди. Тожикистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари кўлдан тахминан 40 ёшдаги эркак мурдасини тортиб олишди. Мурданинг танасида қийноқ излари мавжуд эди. Эркак оёғига оғир тош бойланган ҳолда кўлга чўктириб юборилган.

Гувоҳларнинг айтишича, марҳумнинг яқинлари ҳам ўша ерга келишган ва айтишганки, у ҳаёт пайтида ҳарбий прокуратурада ишлаган. Бир неча кун олдин бедарак йўқолган. Унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари кўлдан тортиб олинган жасад масаласида расман маълум қилишмаган. Шу сабабли марҳумнинг шахси ҳам ноаниқлигича қолмоқда.

 

loading...