Тожикистонлик йигит 13 яшар қизни спиртли ичимлик ичириб, кейин номусига тегди…

0

 

Россиянинг Петербург шаҳри яқинида 13 яшар қизалоқ ишонувчанлик ва шайтон сувига қуллик қурбонига айланди. Маълумотларга кўра, яқинда Колпино туман ички ишлар бўлимига №5 болалар касалхонасидан қўнғироқ қилиб 13 ёшли қиз оғир аҳволда олиб келинганини айтишди. Қизалоқнинг айтишича, ёши улуғ эркак унга спиртли ичимлик ичириб, кейин номусига тегибди.

Маълумотда айтиладики, шу йил 4 декабр куни 13 яшар исми-шарифи тергов манфаатларини кўзлаб сир тутилган қиз у қадар яхши таниш бўлмаган 22 ёшли йигит билан бирга Металлострой посёлкасига борган. Йигитнинг исми Салимжон экан. Улар икковлашиб кеч соат 17: 30 дан то ярим тунгача биргаликда спиртли ичимлик ичишган. Кайфи ошгач, Салимжон қизалоққа тегина бошлаган ва бир соат давомида у билан жинсий муносабат юритган. Кейинчалик йигитнинг шахси аниқланди. У 22 ёшли тожикистонлик муҳожир бўлиб чиқди.

Ҳозирда ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Гумондор қидирилмоқда.

Астағфирилло!!!

 

loading...