Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 10 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

10 декабр куни юқори даражадаги эмоцияга эга бўласиз. Ўзингизни худди киноюлдузлар каби ҳис этиб, нуқул қайсидир машҳур сериалда бош ролни ижро этаётган артистларга менгзайсиз. Ишда ва муҳаббатда аниқ позицияга эга бўлинг. Бусиз муваффақият сизни четлаб ўтиши мумкин. Қолаверса, таниган-танимаганлар асабингизга тегиб зериктиради. Шахсий бизнеси борларни омадли лаҳзалар кутади. Омадингизни қўлдан чиқарманг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

Бузоқ буржи остида туғилганларни бугун буюк имкониятлар ва кутилмаган совғалар қуршаб олиши кутилмоқда. Астойдил ҳаракат қилсангиз, азалий орзуларингиз албатта ҳақиқатга айланади. Кимгадир почта орқали пул жўнатадиганлар ниҳоятда сергаклик билан ҳужжат расмийлаштиришлари керак. Овқатланишга эътиборни кучайтирсангиз, саломатлигингизда муаммо бўлмайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Бировларнинг кўнглини оғритишдан нари бўлинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

10 декабрда мартабангиз ошиши масаласида қулай имкониятлар юзага келади. Хаёлан бажариш мумкин эмас деган ишлар ҳам осонликча адо этилади. Бу тақдирнинг совғаси. Шукр қилинг. Муҳаббатда масъулиятни чуқур ҳис эта олишингиз талаб этилади. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз сизга муҳим бир хабарни етказиши мумкин. Кечқурун сафарга чиқишдан воз кечинг. Бугунги сафар сиз учун хавфли кечади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

Бугун ишхонангиздаги муҳит кўнгилдагидек кечмаслиги мумкин. Турли жанжалли вазиятлар кузатилади. Эҳтиёт бўлинг. Акс ҳолда жанжалларга аралашиб қолиб ҳурматингизни йўқотишингиз ҳеч гап эмас. Оила қурмаганлар бўлғуси жуфти билан жанжаллашган бўлса, сабр қилишлари лозим. Ярашишнинг енгил усулларини қидириб топинг. Бу масалада сизга ҳасад қиладиганлар керагича топилади. Шунинг учун ҳар кимнинг ҳам маслаҳатини қулоққа олавермаслигингиз тавсия этилади.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

10 декабр куни тилингизга жуда эҳтиёт бўлинг. Шунда шаънингизга ҳақоратлар ёғилмайди, кўнглингиз оғримайди. Атрофдагилар билан мулоқотда ён беришга мойил бўлаверинг. Зиён кўрмайсиз. Молиявий муаммолар осон бартараф этилади. Лекин катта пулдан умидни узинг. Ризқингизга ярашасини оласиз. Кечқурун сурункали хасталикка йўлиққанлар профилактикага алоҳида эътибор қаратсинлар.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

Паризод буржи остида таваллуд топганлар ўзларини худди ёш болалардек тута бошлашлари кузатилади. Айниқса, аёллар ва қизлар гўдак каби инжиқланишга мойил бўлишади. Яқинда сотиб олган янги кўйлаги ҳам кайфиятларида ўзгариш ясай олмайди. Совуқ ҳавога қараб ўтирмай, бугун томорқада меҳнат қилиш организм учун жуда фойдали кечади. Ёки тоғларга чиқиб чанғи ва чанада учинг. Дам оласиз, ҳаво алмашасиз. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

Одамлар билан мулоқотда ўзингизни хотиржам тутишга, ортиқча гапларни гапириб юбормасликка ҳаракат қилинг. Ҳамкасбларни танқид остига олишдан сақланинг. Иш бажаришда «хоҳламайман», «йўқ» кабиларни четга сура туринг. Бу сўзлар меҳнат таътилига чиқсангиз, асқотади. Ҳозир эса қора терга ботиб ишласангиз ҳам зиён етмайди. Фаоллигингиз, иштиёқ билан қилинган меҳнат сизга мукофот пулларини ҳадя этади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

10 декабрда сабр ва матонатни шиор қилиб олинг. Мистикани душман деб билинг. Ҳаддан ташқари сирлилик ҳам фойда келтирмайди. Очиқроқ бўлинг. Ақлий меҳнат кишиларининг ҳам омади кулади. Оила қуришга улгурмаганлар кечқурун романтик учрашувга чиқишади. Саломатлигингизда муаммо кўзга ташланса, врач кўригига боринг. Ёши улуғ қариндошлар ҳолидан хабар олишни унутманг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

10 декабр куни хотирани ишга солган ҳолда ҳамкасбларга ҳали ҳеч ким хабар топмаган истеъдод қирраларингизни намойиш этинг. Рўзғорингизда ҳам майда-чуйда муаммолар оёқдан олар даражада кўп бўлиши мумкин. Қариндошлар сизни нималардадир айблай бошлашса, ранжиманг. Балки улар ҳақдирлар? Ўйлаб кўринг. Организмни негатив энергиядан тозалашда ҳаммомга бориб яхшилаб парланиш катта ёрдам беради.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Кун давомида ёқимсиз лаҳзалар керагича топилади. Аммо тарозининг икки палласини баравар ушлаш сизнинг қўлингизда. Демак, ёқимсиз лаҳзани ёқимлига айлантириш сизга боғлиқ. Ишда нафақат билим ва тажриба, балки интуиция ҳам катта ёрдам бериши мумкин. Айниқса, у муҳаббатда оила қурмаганларга наф келтиради. Агар туйғуларингиз ҳақиқий бўлса, отни қамчиланг. Бахт қасри сари олға боринг. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

10 декабр куни қовға буржи остида таваллуд топган дўстларимиз жуда чиройли бир совғага эга чиқишади. Совғани дўстлардан бири ҳадя этиши кутилмоқда. Молияда орзулашлар, хаёлпарастликларга берилмай, ҳисоб-китобга пухта бўлинг. Спорт билан шуғулланадиганлар бугун керагидан ортиқ жисмоний зўриқиш олишлари тавсия қилинмайди. Кечқурун китоб мутолааси ва ижодга кенг ўрин беринг.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

Бугун эрталабдан самоларга парвоз қилишни орзулай бошлайсиз. Бунга ўзингиз анчадан бери танийдиган одамни фавқулодда севиб қолишингиз сабабчи бўлади. Туйғуларингиз жунбушга келиб, сизни жисмонан ботирга айлантиради. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишлар ва молия кўнгилдагидек якун топади. Йўқотишларга юз тутмайсиз. Кечқурун яқинларингиздан бири сизга сюрприз тайёрлаб қўяди. Хурсанд бўлаверинг!

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...