VAR тизимини бир стадионга ўрнатиш тахминан қанча «сўм»га тушиши маълум бўлди

0

Ҳакамнинг видео-ёрдамчиси (VAR) тизимини бир стадионга ўрнатиш нархи жуда қиммат экани маълум бўлди, дея хабар беради «Tribuna» нашри.

Украина Футбол Ассоциацияси ҳакамлар қўмитаси раиси Лучано Лучи сўзларига кўра, бу 240 минг еврога (ёки 2,65 миллиард сўмга) тенг. Украина бу мавсумдан бошлаб VAR тизимини ўрнатишга киришган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси VAR тизимини Ўзбекистонда ҳам жорий этиш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилаётгани ва ундан 2021 йилдан бошлаб фойдаланилиши ҳақида хабар берган эди.

loading...