Яндекс ҳақида қизиқарли фактлар

0

Бугун Россияда энг машҳур ҳисобланувчи қидирув тизимига эътибор қаратамиз. Google ҳали ҳам қидирув тизими соҳасида дунё миқёсида етакчилик қилаётган бўлсада, Яндекс Россияда энг кенг тарқалган қидирув тизими бўлиб қолмоқда. Бу тизим ҳақида нималарни биламиз?

• Яндекс ташкил этилган сана 23 сентябрь ҳисобланади. 1997 йили айнан шу кунда система биринчи марта Москвадаги кўргазмада намойиш этилган.

• Яндекс Россия компанияси бўлишига қарамасдан, Нидерландияда рўйхатдан ўтган.

• Бугунги кунда, Яндекс қидирув тизимлари рейтингида 4-ўринни эгаллайди.

• “Yandex“ сўзи Яндекснинг расмий яратилган кунидан олдин пайдо бўлган. Ном 1993 йилда Аркадий Волож ва Иля Сегалович томонидан ихтиро қилинган, у дастлаб компания ёки қидириш тизимини эмас, балки шахсий сервердаги қидирув технологияларини англатган. Кейинчалик, қуйидаги расшифровка Интернетда машҳур бўлди: «Yet Another iNDEXer», яъни бошқа индексатор. Аммо, баъзи одамлар бу сўз ўйлаб топилган ва расшифровкасиз деб ўйлашади. Бошқалар эса бу «Language Indexor» ва бошқа кўп сонли версияларни англатади деб ўйлашади.

• Биринчи Яндекс дизайни бурчак остида яратилган ва эгри кўринишга эга эди. Уни ҳатто бемалол сканер қилиш қийин эди.

• 2000 йилда Яндекс телевизион рекламани йўлга қўйган биринчи Россия интернет-бизнеси бўлди. Реклама учун “Ҳамма нарса топилади!“ ибораси танланган. Бу ибора кейинчалик компаниянинг шиорига айланган.

Россия Федерациясининг ўша даврдаги Президенти Дмитрий Медведевнинг 2009 йилдаги фармонига биноан, Сбербанк Яндекс’нинг “Олтин акцияси“ни сотиб олди. Бу ҳаракат чет элликлар акцияни руслардан олдин сотиб олмасликлари учун амалга оширилган.

• Яндекс ҳар доим ҳам мустақил компания бўлмаган. У 2000 йилгача Comptec компаниясига қарашли бўлган.

• 2013 йилда Яндекс Россиядаги қидирув тизимлари орасида биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни эса Хитой компанияси PC Baidu эгаллаган.

• 2012 йилда Яндекс барча етакчи телеканалларни, ҳатто аудитория йиғиш бўйича “Первый“ канални ҳам ортда қолдирди.

• Агар статискаларга қарасак, эркаклар аёлларга қараганда кўпроқ сўровлар амалга оширади, аммо аёллар уларни узоқроқ бажарадилар.

• Яндексъда морфологиясини ҳисобга олган ҳолда 9 тилда қидирув амалга ошириш мумкин: рус, инглиз, беларус, татар, украин, немис, турк, француз ва қозоқ.

• Яндекс 83 хил хизматларни ўз ичига олади. Ҳаммага таниш бўлган Яндекс.Карт ва Яндекс.Почты’дан тортиб Яндекс.Время ва Яндекс.Статистика’гача. Шунингдек, Авто.ру хизмати ҳам Яндексу.Редактор Виладимир Воробёвга тегишли.

 

terabayt.uz

loading...