Янги Зеландияда вулқон уйғониши бир кишини ҳаётдан олиб кетди… (ВИДЕО)

0

 

Сўнгги маълумотларга кўра, Янги Зеландиянинг Уайт оролида навбатдаги вулқон уйғониши кузатилган. Вулқон уйғонган маҳал яқин атрофда 50 киши мавжуд эди. Улар сайёҳлардан иборат бир неча гуруҳ ва уларнинг кузатувчилари бўлиб, табиий офат гувоҳига ва жабрдийдасига айланишди. Негаки, кутилмаганда ер остидан отилиб чиққан қуюқ тутун ва кул бир кишининг ўлимига сабабчи бўлди. Бир неча сайёҳ бедарак йўқолган дея баҳоланди. 30 нафарга яқин одам жиддий куйиш жароҳатлари билан оғир аҳволда касалхонага ётқизилди.

Янги Зеландия ҳукумат раҳбарлари вулқон тепасидан самолётлар парвози амалга оширилмаслиги ҳақида кўрсатма берган. Яқин атрофда яшовчи аҳолига хавфсиз жойларга кўчиб ўтиш тавсия қилинди.

loading...